Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ИСЛОМИЙ ДАВЛАТНИ БАРПО ҚИЛИШ
МУСУЛМОНЛАРГА ФАРЗДИР
Исломий давлатнинг жиҳози қуйидаги саккиз рукн устига барпо бўлади: халифа, тафвиз муовини, танфиз муовини, жиҳод амири, волийлар, қозилар, давлат идоралари ва уммат мажлиси. Агар давлат шу саккиз рукнни ўзида мужассамлаштирса ўз жиҳозини мукаммал қилган бўлади. Агар булардан бирортаси етишмаса, унинг жиҳози тўкис ҳисобланмайди. Лекин халифа бор экан, Давлат Исломий давлат бўлиб қолаверади. Жиҳоздаги нуқсон унга зарар етказмайди. Чунки давлатда асос халифадир. Исломий давлатда бошқарув асослари тўртта бўлиб, улар: битта халифа сайлаш; ҳукм юритиш (салтанат) умматники бўлиши; сиёдат (хўжайинлик) шариатники бўлиши ва фақат халифа шаръий аҳкомларни табанний қилиши, яъни уларни амал қилинадиган қонунга айлантиришидир. Агар бу асослардан бирортаси бўлмаса бошқарув ғайриисломий ҳисобланади. Шунинг учун бу тўрт асоснинг барчаси мукаммал бўлиши зарур. Исломий давлатда асос халифадир. Ундан бошқалар унинг ноиби ёки маслаҳатчиларидир. Демак, Исломий давлат Исломни татбиқ этадиган Халифадир. Халифалик (ёки имомлик) эса мусулмонлар устидан умумий тасарруф юритишга эга бўлиш демакдир. Бу эса ақидалардан эмас, балки шаръий аҳкомлардандир. Зеро, бандаларнинг феълларига тааллуқли бўлган фуруълардандир.
Халифани тиклаш мусулмонларга фарздир. Уч кечани Халифага байъатсиз ўтказиш мусулмонлар учун ҳалол эмас. Агар мусулмонлар уч кун халифасиз қолишса, то халифани тиклагунларича гуноҳкор бўладилар. Улар бор кучларини халифани тиклашга сарфламасалар ва то тиклагунларигача тинимсиз ҳаракат қилмасалар, улардан гуноҳ соқит бўлмайди. Халифани тиклашнинг фарзлиги Китоб, Суннат ва саҳобалар ижмоси билан собитдир. Қуръонда Оллоҳ Таоло Расулуллоҳ с.а.в.ни мусулмонлар ўртасида ўзи нозил қилган шариат билан ҳукм юритишга буюрган ва бу буйруқ қатъий бўлиб келган.
Оллоҳ Таоло марҳамат қилади:
فَاحْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ عَمَّا جَاءَكَ مِنَ الْحَقِّ -48,
– „Бас, одамлар ўртасида Оллоҳ нозил қилган шариат билан ҳукм қилинг ва Сизга келган Ҳақдан юз ўгириб, уларнинг ҳавои нафс-хоҳишларига эргашманг“, [5:48]
وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَنْ يَفْتِنُوكَ عَنْ بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللَّهُ إِلَيْكَ -49,
– „Эй Муҳаммад, улар ўртасида Оллоҳ нозил қилган шариат билан ҳукм қилинг. Уларнинг ҳавои нафсларига эргашманг ва Оллоҳ сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг“. [5:49]
Расулуллох с.а.в.га бўлган хитоб бутун умматга бўлган хитобдир, модомики бу хитоб Расулулоҳнинг ўзларига хослигини билдирувчи
165-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|